22-23.09.2021й. кунлари Тошкент тиббиёт академияси Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси ва Андижон тиббиёт институти ҳамкорлигида “Инфектология, эпидемиология, микробиология ва тиббий паразитологиянинг замонавий муаммолари” номли халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

Ушбу конференцияда Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа давлатлардан етук мутахассислар иштирок этдилар.

Конференцияни кафедрамиз мудири, профессор Л.Н.Туйчиев кириш сўзи билан очиб бердилар. Улардан сўнг Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари профессор Н.С.Отабеков сўзга чиқдилар. Пленар кенгашни кафедрамиз профессори М.Д.Ахмедова олиб бордилар.

Пленар кенгашда халқаро олимлар билан бир қаторда кафедрамиз доценти Г.К.Худайқулова “Ўзбекистон Республикасида COVID-19ни болаларда кечишининг клиник-эпидемиологик ўзига хослиги” мавзусида нутқ сўзладилар.

Миллий урф-одатимизга кўра тушлик вақтида “Ош аралаштириш” маросими ўтказилди ва унда чет эллик мехмонлар ҳам иштирок этдилар.

Конференциянинг 2-куни, Юқумли касалликлар секциясида кафедрамиз доценти Н.У.Таджиева “Пневмококк инфекциясига қарши вакцинация: Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида, доцент Ш.А.Ташпулатова эса “Хомиладорларда сурункали вирусли гепатит D нинг клиник-лаборатор хусусиятлари” мавзусида нутқ сўзладилар.

Конференциянинг масъул котиби, кафедрамиз ассистенти PhD Ж.А.Анваров Эпидемиология, лаборатор диагностика ва паразитология секциясида “Ичак паразитозларини даволашда ўсимликлар асосида тайёрланган препаратларни қўллаш” мавзусида нутқ сўзладилар.

Ёш олимлар конкурси секциясида кафедрамиз ёш ассистентлари Г.Ю.Султонова ва Ш.А.Назиров ўзларининг мавзулари билан нутқ сўзладилар. Ушбу конкурсда Г.Ю.Султонованинг мавзуси долзарблиги, ёш олимнинг меҳнати юқори баҳоланиб совринли ўринни эгаллади.

 

Конференция дастури ва таклифномаси

Конференция тезислари тўплами

ТТА Ахборотномаси №5 2021