Ҳурматли 2022/2023 ўқув йили битирувчилари!

Тошкент тиббиёт академиясининг Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси ходимлари Сизларни бакалавриатура таълим босқичини муваффақиятли якунлаганингиз билан чин қалбдан табриклайди!

ТТАнинг Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси ходимлари сизларни кафедрамиздаги магистратура бўйича “Юқумли касалликлар” ва “Болалар юқумли касалликлари” йўналишларига ўқишга таклиф этамиз!

“Юқумли касалликлар” ва “Болалар юқумли касалликлари” магистратура йўналишларида таълим давомийлиги 3 йил бўлиб, 2023/2024 ўқув йили учун ушбу магистратура йўналишларига жами 24 та давлат гранти ўринлари ажратилган.

Танловда иштирок этиш истагини билдирганлар 2023 йил 1 июлдан 30 июлга қадар (шу куни ҳам) magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтиш имконига эгалар.

Бизнинг кафедра Тошкент тиббиёт академиясидаги энг катта (25 нафар педагоглар) ва илмий салоҳияти юқори (70,0%) бўлган кафедралардан биридир.

Машғулотлар ва клиник ротациялар Тошкент шаҳридаги энг илғор юқумли касалликлар шифохоналари ва илмий-тиббий марказларида олиб борилади.

“Юқумли касалликлар” йўналиши магистратура дастури директори – тиббиёт фанлари номзоди, доцент Каримова М.Т. тел. (94) 619-45-35

“Болалар юқумли касалликлар” йўналиши магистратура дастури директори – тиббиёт фанлари номзоди, доцент Шукуров Б.В. тел. (93) 560-22-71

Сизларни кафедрамизда кутиб қоламиз!