Бугун Алишер Навоий кино саройида “Устозлар куни” га бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирга Тошкент тиббиёт академиясининг барча профессор-ўқитувчилари таклиф этилди.

Тадбирни Тошкент тиббиёт академияси ректори профессор А.К.Шадманов устозларни табрик сўзлари билан очиб бердилар. Улар барча устозларни байрам билан табриклаш давомида бизни қадрдон олий ўқув юртимизда кўп йиллардан бери хизмат қилиб келаётган фахрий устозларни алохида байрам совғалари билан тақдирладилар.

Бизни кафедрамиздан ҳам эл-юрт таниган фахрий устозимиз, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ахмедова Муборахон Джалиловнанинг тиббиёт фанига қўшган улкан ҳиссалари ҳамда кўплаб тарбиялаган шогирдлари мехнати юксак бахоланиб, илиқ сўзлар, чиройли гулдаста ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Профессордан сўнг кафедрамизнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича масъул устозимиз, жозибали Максудова Зулфия Санатовнанинг ёшлар тарбияси ишларида қўшган хиссалари алохида таъкидланиб, чиройли дил изхорлари, ажойиб гулдаста ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Биз устозларимизга энг аввало соғлик-саломатлик, машаққатли меҳнатларида сабр-тоқат ва улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Ушбу байрам тадбирида устозларга атаб жуда қизиқарли саҳна кўриниши намойиш этилди ва барча иштирокчиларнинг кўнглида кўтаринки руҳда чуқур таассурот қолдирди.