Бугун кафедрамиз мудири профессор Туйчиев Л.Н. талабалар билан учрашдилар. Еғилишда даволаш факультетининг 5 курс талабалари, тиббий-профилактика факультетининг 4 курс талабалари, кафедрамиз профессор-ўқитувчилари, қолаверса клиниканинг барча қизиқувчи ходимлари қатнашдилар.

Еғилишни профессор Туйчиев Л.Н. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрамига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилган тадбирларни тингловчиларга ҳавола этиш билан бошладилар. Ўтган мустақиллик йилларида юртимизда эришилган ютуқлар ҳамда келажакдаги истиқбол режалар ҳақида талабалар билан суҳбат ўтказдилар. Юртимизда бўлаётган жадал ривожланишда ундаги ҳар бир фуқаронинг роли ниҳоятда катта эканлигини тушунтириб бердилар. Талабалардан берилаётган билимларни пухта эгаллаш, амалий кўникмаларни малакали ўзлаштириш устувор мақсадларимиздан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Сухбат давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Еғилиш эркин сухбат кўринишида ўтказилиб, талабаларга нисбатан чексиз меҳр-эътибор ва кўтаринки кайфият руҳида олиб борилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоб олдилар ва бир қатор муаммоларга ечим топилди. Сухбат якунида ундаги қатнашчилар ватанпарварлик руҳида, келгуси истиқбол режаларни амалга ошириш кайфиятида гуруҳларга бўлиниб, ўқув хоналарига йўл олдилар.