ТТА юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси ходимлари Ташпулатова Ш.А., Анваров Ж.А., Султонова Г.Ю. лар битирувчи курс талабаларини касбга йўналтириш масалаласида 23/04/2022 й. куни Бухоро Давлат тиббиёт институтининг 6 курс талабалари билан учрашув ўтказдилар.

Учрашувда битирувчи курс талабаларига ТТА юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси тўғрисида батавсил маълумотни жамлаган презентация тақдим этилди.

Шунингдек, «Юкумли касалликлар (умумий)», «Болалар юкумли касалликлари» магистратура йуналишлари ва «Юкумли касалликлар» клиник ординатура йуналишлари буйича маълумот бердилар.

Магистратура ва клиник ординатура бўйича талабаларини ушбу йуналишларда тахсил олиш учун кафедрамизга таклиф этдилар.