2022 йилнинг 21-22 апрель кунлари Бухоро шахрида «ИНФЕКТОЛОГИЯ, ЭПИДЕМИОЛОГИЯ ВА ПАРАЗИТОЛОГИЯНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ” мавзусида халқаро илмий – амалий анжумани ўтказилди.

Конференция дастури

Конференция кўрсатма хати 2022

Анжуманда Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистондан соҳа мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Ушбу халқаро илмий амалий анжуманда ТТА юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедрасининг ходимлари хам иштирок этишди.

Кафедра профессори, т.ф.д. М.Д.Ахмедова анжуманнинг ялпи мажлисида “Тактика реабилитации больных с вирусным гепатитом В + COVID-19” ва анжуманнинг 2-чи куни “Юқумли касалликлар“ секциясида “Эпидемиологическая ситуация по бруцеллёзу в Республике Узбекистан” мавзусида чиқиш қилди.

Кафедра доценти, т.ф.д. Н.У.Таджиева анжуманнинг 2-чи куни “Юқумли касалликлар“ секциясида “Респираторные инфекции, вопросы диагностики и антибактериальной терапии” мавзусида чиқиш қилди.

 

Кафедра доценти, т.ф.н. Ш.А.Ташпулатова анжуманнинг ялпи мажлисида “Ҳомиладорларда сурункали вирусли гепатит D нинг клиник-иммунологик хусусиятлари” мавзусида чиқиш қилди.

Кафедра ассистенти, PhD Ж.А.Анваров анжуманнинг 2-чи куни “Микробиология, эпидемиология ва паразитар касалликлар“ секциясида “ Ичак паразитозларининг замонавий ташхис усуллари ва уларни даволашда фитопрепаратлардан фойдаланиш ” мавзусида чиқиш қилди.

Кафедра ассистент Г.Ю.Султонова анжуманнинг 2-чи куни “Юқумли касалликлар“ секциясида “Коррекция нарушений микрофлоры кишечника у больных циррозом печени вирусной этиологии” мавзусида чиқиш қилди.