Тошкент тиббиёт академиясининг бугунги Илмий Кенгаши Академия ректори А.Шадмоновнинг Наврўз табриги билан бошланди. Ректор табрик сўзи аввалида сафимизда меҳнат қилаётганларнинг энг илғорлари, энг натижадорларини саралаб уларни рағбатлантиришдан мамнунлигини билдирди. Академия илмий жамоасининг сўнги қисқа давр ичида эришаётган ютуқ ва муваффақиятлари эътироф этилди.

“Энг фаол факультет” номинацияси бўйича ғолиблик Тиббий-педогогика факультетига насиб этди.

Коронавирус пандемияси даврида бутун жамоа билан ҳамжиҳатликда ишлаб, кўрсатган фидоийлиги учун Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси жамоасининг меҳнатлари илмий кенгаш томонидна алоҳида эътироф этилиб, “Даволаш ишлари бўйича энг фаол кафедра” номини олди.

Йиллар давомида ўзининг сидқидилдан қилиб келаётган фаол ва самарали меҳнатлари эвазига “Энг яхши магистратура модератори” номинациясида бизни кафедрамиз ассистенти PhD Анваров Ж.А. ғолиб деб топилди.

Танлов ғолибларига академиянинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқ топширилди. Ютуқлар эътироф этилди. Ташаббусли меҳнат ўзининг ҳаққоний баҳосини олди.

Барча тақдирланганларни самимий муборакбод этамиз. Тошкент тиббиёт академияси жамоасини кириб келаётган Наврўзи олам билан табриклаб инсоният саломатлиги йўлидаги илмий-амалий ишларига ривож тилаймиз.