Кафедрамизнинг фахрий ассистентлари Эргашев Б.М., Бобожонов Ш.Ж., Султонова Г.Ю. ва Назиров Ш.А.лар юртимизда COVID-19 касаллиги тарқалишини олдини олиш мақсадида “Нуронийлар” санаторийсида ташкил қилинган 16 кунлик (21.03.2020й.-5.04.2020й. кунлари) карантиндан қайтдилар. Карантинда ТТА Эпидемиология кафедраси катта ўқитувчиси Мустанов А.Ю. ва бошқа ДПМларидан келган тор мутахассислар ҳам қатнашдилар.

Карантинга Ҳиндистондан Дели-Тошкент чартер рейси билан келган Ўзбекистон фуқаролари олинган бўлиб, уларнинг қарийб 40% турли соматик касалликлари бўлган, ҳаттоки жарроҳлик амалиётидан кейинги ҳолатлар билан қайтганлар.

Кафедрамиз ҳодимлари ушбу ҳудудда карантин тартиб-қоидаларини тўлиқ амал қилинишини таъминлаган ҳолда беморлар назорати ва даволаш амалиётларини тартибга солдилар.

Карантинга олинганлар ва хизмат кўрсатган барча ҳодимлардан COVID-19га таҳлил олинди. Барча таҳлиллар манфий чиққандан сўнг, карантин якунида беморларни уйларига муваффақиятли кузатган фидоий шифокорлар ўз оилалар даврасига қайтдилар.

 

One Reply to “КАФЕДРА ҲОДИМЛАРИМИЗ КАРАНТИНДАН ҚАЙТДИЛАР”

ULUG'BEKga fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan