2023 йилнинг 25-26 апрель кунлари ТТА юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедрасига академик мобиллик доирасида Жанубий Қозоғистон тиббиёт академиясининг Юқумли касалликлар ва дерматовенерология кафедраси мудири профессор Абуова Г.Н. ва шу кафедранинг доценти Бердалиева Ф.А.  ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида профессор Абуова Г.Н. даволаш факультетининг 5 курс талабаларига «Қрим-Конго геморрагик иситмаси» ва «Қоқшол» мавзуларидан, доцент Бердалиева Ф.А. «Қизамиқ» мавзуси бўйича маъруза ўқидилар. Маърузада талабалардан ташқари кафедрадаги магистратура ва клиник ординатура талабалари ҳам қатнашдилар.