Ҳурматли битирувчилар Тошкент тиббиёт академиясининг юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси ходимлари сизларни “Юқумли касалликлар” ва «Болалар юқумли касалликлари» йўналишлари бўйича магистратурада ўқишга таклиф қиладилар!

Бизнинг аҳил кафедра ходимлари (25 педагоглар) ТТАда юқори илмий салоҳиятга эга энг йирик жамолардан биридир.

“Юқумли касалликлар” ва “Болалар юқумли касалликлари” магистратура йўналишларида таълим давомийлиги 3 йил. 2022/2023 ўқув йили учун иккала магистратура йўналишига жами 28 та ўрин ажратилган бўлиб, шундан 24 таси давлат гранти ўринларидир.

Танловда иштирок этиш истагини билдирганларга 2022 йил 20 декабрдан 2023 йил 10 январга қадар (шу куни ҳам) magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

Танлов натижалари бакалавриат дипломнинг ўртача баллари асосида аниқланади.

2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасалари магистратурасига декабр-январ ойларидаги танловда истисно тариқасида хорижий тилни билиш даражасидан қатъи назар (C1 ёки В2 сертификатидан паст даражадаги) сертификатга эга талабгорлар ҳам иштирок этишига рухсат этилди.

Муҳим жиҳати ўқишга қабул қилинган талабалар ўқиши давомида талаб этилганидек миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатни қўлга киритиши лозим. Акс ҳолда якуний давлат аттестациясига рухсат этилмайди.

“Юқумли касалликлар” ва “Болалар юқумли касалликлари” магистратура йўналишларида қуйида келтирилган факультетларни битирган талабалар тахсил олишлари мумкин:

– Даволаш факультети;

– Касбий таълим (даволаш иши) (тиббий-педагогика факультети);

– Педиатрия факультети.

Амалий машғулотлар ва клиник ротациялар қуйидаги базаларда олиб борилади:

– Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий тиббиёт маркази қошидаги клиникада;

– Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникасининг юқумли касалликлар бўлимларида (аввалги эски ТошМИ);

– Республика ва Тошкент шахар ОИТСга қарши кураш марказида;

– Шахар 1-сон юқумли касалликлар клиник шифохонаси;

– Шахар 3-сон юқумли касалликлар клиник шифохонаси;

– Шахар 4-сон юқумли касалликлар клиник шифохонаси.

– Зангиотадаги махсус юқумли касалликлар шифохонаси.

“Юқумли касалликлар” йўналиши магистратура дастури директори – тиббиёт фанлари номзоди, доцент Каримова М.Т. “Болалар юқумли касалликлар” йўналиши магистратура дастури директори – тиббиёт фанлари номзоди, доцент Шукуров Б.В.

3 йил ичида сиз юқумли касалликлар бўйича етакчи мутахассислардан бебаҳо билим ва тажриба олиш имкониятига эга бўласиз: т.ф.д.,  профессор Тўйчиев Л.Н., т.ф.д.,  профессор Ахмедова М.Д., т.ф.д., доцент Таджиева Н.У., т.ф.д., доцент Худайкулова Г.К. Сиз уларнинг маърузаларини тинглашингиз ва барча қизиқтирган саволларингизга улардан жавоб олишингиз мумкин бўлади. Шунингдек, сизда бизнинг профессор-ўқитувчиларимиз раҳбарлигида магистрлик диссертациясини ҳимоя килиш имконияти бор.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги рақамлар орқали олишингиз мумкин: “Юқумли касалликлар” йўналиши бўйича – (94)-619-45-35 Каримова Мавлюда Турабджановна, “Болалар юқумли касалликлари” йўналиши бўйича (93)-560-22-71 – Шукуров Бахтиёр Вакилович (мазкур рақамларда телеграмм бор)

Сизларни кафедрамизда кутиб қоламиз!