Кафедрамиз ходимлари телевидение орқали ўтказиладиган онлайн консультацияларда фаол иштирок этишмоқда. 11.10.2021й. куни кафедрамиз доценти Каримова М.Т. “Оилавий” телеканалида жонли эфир орқали онлайн консультация ўтказдилар.

Дастлаб доцент Каримова М.Т. COVID-19 касаллиги ва унинг ҳозирги кунда кечиш ҳусусиятлари ҳақида гапирдилар. COVID-19га қарши вакцинациянинг афзалликлари ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Суҳбат давомида юртдошларимиз томонидан берилган онлайн саволларга турли ҳаётий мисоллар билан тўлақонли ва атрофлича жавоб бериб, халқимиз тиббий маданиятини ошириш ишларида салмоқли хисса қўшдилар.