Бугун 20.09.2021й. куни кафедрамизга Россия Федерациясидан бир гуруҳ олимлар, яъни Россия Федерацияси Мудофаа Вазирлиги Бош паразитологи профессор Козлов Сергей Сергеевич, С.М.Киров номидаги харбий-тиббиёт академияси (С.Петербург) Юқумли касаликлар кафедраси доценти Турицын Владимир Сергеевич ва С.Петербург Давлат Педиатрия тиббиёт университети Юқумли касалликлар кафедраси мудири шифокор-инфекционист, гепатолог т.ф.д., профессор Эсауленко Елена Владимировналар ташриф буюришди.

Ташриф давомида олимлар даволаш факультети талабаларига Инфектологиянинг ҳозирги замондаги долзарб муаммолари бўйича маъруза ўқидилар ва кафедра ходимлари билан ўзаро фикр алмашдилар.

Табалабалар билан олимлар учрашувини кафедрамиз доценти, т.ф.д. Таджиева Нигора Убайдуллаевна олиб бордилар. Улар олимларни таништирдилар ва профессор Эсауленко Е.В.ни талабалар учун тайинлаган маърузаларини ўқишга таклиф қилдилар.

Турицын В.С. “Ичак паразитозлари” мавзусида маъруза қилдилар.

Талабалар қизиқтирган мавзудан саволлар беришди.

Профессорлар томонидан барча саволларга тўлиқ ва атрофлича жавоб берилди.