ТТАнинг Юқумли ва болалар юқумли касалликлари ва Неврология кафедралари ўзаро ҳамкорлигида интеграл очиқ дарс ўтказилди. Интеграл очиқ дарс РИЭМЮПКИАТМ катта маърузалар залида ташкиллаштирилган бўлиб, “Менингиал синдром” мавзусига бағишланган. Унда кафедрамиз доцентлари Абидов А.Б., Рахматуллаева Ш.Б., Каримова М.Т. ва Неврология кафедраси профессор-ўқитувчилари таркиби, шунингдек цикл машғулотларини ўтаётган Даволаш факультетининг 5- ва 6- курс талабалари қатнашдилар.

Очиқ машғулот дастлабки соатида доцент Абидов А.Б. “Менингиал синдром” мавзусида маъруза ўқиб бердилар. Маъруза эркин тарзда, талабалар билан диалог кўринишида ўтказилди.

Маърузадан сўнг талабалар гуруҳларга бўлиниб, босқичма-босқич ўзаро беллашдилар.

Проектор ёрдамида талабаларга вазиятли масала берилди ва гуруҳ сардорлари муҳокамадан сўнг ўзларини жавобларини исботлаб бердилар.

Очиқ дарс якунида талабалар барча қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Дарс жуда қизиқарли, кўтаринки руҳда ўтди. Талабалар томонидан яна шу каби очиқ дарслар ўтказилиш истаги билдирилди.