ТИББИЁТ ОЛИЙГОҲЛАРИНИНГ ПЕДИАТРИЯ ФАКУЛЬТЕТЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Бугун сиз муҳим танлов – келажакдаги мутахассислигиз олдида турибсиз! COVID-19 пандемияси билан боғлик, дунёдаги сўнгги воқеалар яна бир бор юқумли касалликлар, шу жумладан болалик давридаги юқумли касалликлар мавзуси долзарблигини кўрсатди.

Тошкент тиббиёт академиясининг юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси ҳодимлари сизни «Болалар юқумли касалликлари» йўналиши бўйича магистратурада ўқишга таклиф қиладилар!

Бизнинг жамоамиз (23 ўқитувчи) юқори салоҳиятга эга энг йирик жамолардан биридир.

«Болалар юқумли касалликлари» магистратурасида ўқиш муддати 3 йил. Амалий машғулотлар ва клиник ротация қуйидаги клиник жойларда амалга оширилади:

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий- амалий тиббиёт марказидаги клиникада ҳамда Вирусология илмий-тадқиқот институтида;

– Тошкент тиббиёт академиясининг 3-клиникаси юқумли касалликлар бўлимларида (эски ТашМИ);

-Республика ва Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш маркази; -Тошкент шаҳридаги 1, 3 ва 4-сонли шаҳар юқумли касалликлар шифохоналари;

-Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонаси.

“Болалар юқумли касалликлар” йўналиши бўйича магистрлик дастурининг директори – тиббиёт фанлари номзоди, доцент Шукуров Б. В.

Модераторлар: Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар ва юқумли касалликлар бўйича бош мутахассис, тиббиёт фанлари доктори, доцент Худайқулова Г. К. ҳаммда катта ўқитувчи Аладова Л. Ю.

3 йил ичида сиз етакчи мутахассислардан бебаҳо тажриба олиш имкониятига эга бўласиз. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги, профессор Даминов Т.О. ва профессор Туйчиев Л.Н. Сиз уларнинг маърузаларини тинглашингиз ва барча қизиқтирган саволларингизга улардан жавоб олишингиз мумкин бўлади. Шунингдек, сизда бизнинг профессор-ўқитувчиларимиз раҳбарлигида магистрлик диссертациясини ҳимоя қилиш имконияти бор.

Сизни «Болалар юқумли касалликлари» йўналиши қизиқтиряптими? Унда Тошкент тиббиёт Академиясининг Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси сизни мазкур йуналиш буйича 2021-2022 ўқув йилига магистратурага ўқишга таклиф қилади!

Биз сизни кутамиз!

Батафсил маълумотларни қуйидаги рақам орқали олишингиз мумкин:(93) 560-22-71 – Шукуров Бахтиер Вакилович (Мазкур рақам бўйича Телеграм ҳам мавжуд).

ТТАнинг Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедрасига ҳуш келибсиз!

Магистратурага кириш учун таклиф