Бугун, 12.12.2020й. куни ўтказилган ҳалқаро фан олимпиадасида совринли ўринларни эгаллаган кафедрамиз талабалари тақдирландилар. Улардан 1-курс магистратура талабалари Зайлобиддинов Билолиддин ва Мирхошимов Мирбобир I-ўринни, 2-курс магистратура талабаси Азимова Азиза III-ўринни, Харбий тиббий факультет 5-курс талабаси Атоев Рустамбек “Юқумли касалликлар клиникасида клиник фикрлаш” номинациясида совринли ўринни эгалладилар. Биз уларга келгуси ҳаёт йўлларида янада улкан ютуқлар тилаб қоламиз.