2 сентябрь куни ТТА Юқумли ва болалар юқумли касалликлар кафедрасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган “Мустақиллик дарси” ZOOM платформасида онлайн тарзда ташкил этилди.

Тадбирни кафедра мудири т.ф.д., профессор Л.Н.Туйчиев олиб борди, тадбир давомида “ Сен-қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” номли, ўтган йилларда Ўзбекистонда бўлиб ўтган ижобий ўзгаришларни акс эттирувчи презентацияни йиғилганларга тақдим этди.

Тадбирда барча кафедра ходимлари, кафедра магистратура талабалари ва клиник ординаторлар, даволаш факультети 5 ва 6 курс талабалари қатнашдилар.