Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан коронавирусга қарши курашдаги фидойилиги учун бир қатор тиббиёт ходими тақдирландилар

Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида» фармон имзолади.

Фармон билан, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, хусусан, коронавирус пандемияси кенг тарқалишининг олдини олиш, санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ишига ўзининг билим ва салоҳияти, профессионал маҳорати билан муносиб ҳисса қўшгани, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, беморлар ҳаётини асраш, уларга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги алоҳида хизматлари, ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, муқаддас шифокорлик бурчини виждонан адо этишдаги жасорати ва фидойилиги учун 99 киши фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Мукофотланганлар орасида бизнинг кафедра ходими хам борлиги бизни хурсанд қилди. Кафедрамиз ходими т.ф.д., доцент Худайкулова Гулнора Каримовна «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

Биз ушбу мукофот билан табриклаймиз ва кейинги ишларида омад тилаймиз.