Тиббиёт бўйича Зальцбург семинарлари – тиббиётнинг турли соҳаларида фаолият кўрсатаётган шифокорлар учун бир хафталик семинар бўлиб, семинар Австриянинг Зальцбург шахрида ўтказилади. Семинарлар АҚШ-Австрия жамғармаси ва Очиқ Жамият Институти молиявий кўмагида ўтказилади.

2020 йил 9-15 феврал кунлари Юқумли касалликлар йўналиши бўйича ўтказилган семинарда Тошкент тиббиёт академияси Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедрасида “Юқумли касалликлар” магистратура мутахассислигида тахсил олаётган битирувчи курс магистр талабаси Ўринов Элдор иштирок этди. Ўринов Элдор семинарда “Фасциолёз” клиник ҳолат шарҳи учун “Энг яхши клиник ҳолат шарҳи” сертификати билан тақдирланди.