Корея Республикасининг Соғлиқни сақлаш ва фаровонлик вазирлиги ҳамда Корея соғлиқни сақлаш индустриясини ривожлантириш институти (KHIDI) раҳбарияти таклифига биноан 2019 йил 14-16 март кунлари кафедра мудири профессор Л.Н.Туйчиев Корея Республикасининг Сеул шахрига ташриф буюрди ва “Medical Korea 2019″ халқаро конференциясида иштирок этди.