25.10.2018й. куни кафедрамизга АҚШ Кентукки университети профессори Рейнолд Хилл ташриф буюрди. Ушбу ташриф вақтида АҚШ профессори билан давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида кафедра мудири профессор Туйчиев Л.Н., профессор Ахмедова М.Д., ЭМЮКИТИ директори Атабеков Н.С., кафедранинг барча профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабалар қатнашдилар. Суҳбат давомида АҚШ тиббиёти даражаси, ахолига кўрсатиладиган тиббий хизмат ҳолати, аҳолининг тиббий маданияти ҳамда бизнинг юртимиздаги тиббиёт ютуқлари ҳақида ўзаро фикр алмашилди. Р.Хилл АҚШда жорий қилинган тиббий суғурта тизимининг афзаллик ва айрим камчиликлари ҳакида маълумот берди. Бундан ташқари АҚШда шифокорлик олий маълумотини олиш учун жорий қилинган таълим тизими ва шифокорлик фаолиятини олиб бориш ҳуқуқини берадиган лицензия тизими ҳақида ҳам тушунча берди. Р.Хилл талабаларни АҚШда амалга ошириши мумкин бўлган илмий ишлари ҳақидаги саволларига кенг кўламли жавоб берди. Суҳбат икки давлат вакилларининг ўзаро хурмат ва дўстоналик руҳида олиб борилди.