12 апрел куни Юқумли ва болалар юқумли касалликлкари кафедрасида “Юқумли касалликлар” йўналиши бўйича талабалар илмий жамияти йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда кафедра мудири профессор Л.Н.Туйчиев, профессор М.Д. Ахмедова, доцентлар: Г.К. Худайкулова, Т.А. Ниязова, Х.Б.  Магзумов, А.Б. Абидов, катта ўқитувчилар: Ш.Б. Рахматуллаева,  Ш.А. Ташпулатова, Л.Ю. Аладова, ассистентлар: М.Т.Муминова, Ш.Ж. Бобожанов, З.С. Максудова,  Назиров Ш.А., Эргашев Б.М., Султанова Г.Ю. иштирок этдилар. Йиғилишда турли факультетларда тахсил олаётган 15 та талаба ўз илмий ишлари натижалари билан иштирок этдилар.

Баҳолаш натижаларига кўра биринчи ўрин Абраева Нақшидилга берилди, талаба «Ботулизм касаллигини олдини олиш хақидаги тушунчани талабалар орасида ўрганиш» номли илмий иш билан иштирок этди, илмий рахбар ассистент Максудова З.С. Иккинчи ўрин Жураева Д.га берилди, унинг илмий иш мавзуси «1 ёшгача булган болаларда бронхопневмония билан асоратланган кўкйўталнинг клиник кечиш хусусиятлари» деб номланиб, ассистент Мўминова М.Т. раҳбарлигида бажарилган. Учинчи ўрин эса 2 та талабага берилди Хайматов А. «ОИВ-инфекциясини диагностик хатоликлари» номли илмий иш билан, илмий рахбар катта ўқитувчи Ташпулатова Ш.А. ва Исмоилова Ф. «Бруцеллёз. Случай из практики» номли илмий иш билан, илмий раҳбар ассистент Бобожонов Ш.Ж.

Ундан ташқари 2 та талабалар Абдунабиев Х. ва Каюмов Ж. ларга қўшимча совғалар тақдим этилди. Барча талаба иштирокчиларга сертификатлар тақдим этилди.