ТТАда “КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ: МИЛЛИЙ ВА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА” мавзусида янги конференция бўлиб ўтди.

ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА

Раис – проф. А.К.Шадманов
Хамраислар – проф. Л.Н.Туйчиев ва проф. Ф.Л.Азизова

 

Ташкилий қўмита аъзолари:

  • Ахмедова М.Д., тиббиёт фанлари доктори, профессор (ТТА, Ўзбекистон)
  • Матназарова Г.С., тиббиёт фанлари доктори (ТТА, Ўзбекистон)
  • Худайкулова Г.К., тиббиёт фанлари доктори, доцент, (ТТА, Ўзбекистон)
  • Рахматуллаева Ш.Б., тиббиёт фанлари номзоди, доцент (ТТА, Ўзбекистон)
  • Исроилов Ж.Д. (ТТА, Ўзбекистон)

 

 

Проф. Ахмедова М.Д. ялпи мажлис модератори бўлдилар. Биринчи бўлиб ТТА ректори проф. А.К.Шадманов кириш сўзи билан чиқдилар. Ундан сўнг кафедрамиз мудири проф. Л.Н.Туйчиев табрик нутқи билан чиқдилар ва барчага омад тиладилар. Шундан сўнг чет эллик олимлар сўзга чиқдилар.

 

 

Кафедрамиз доценти, т.ф.д. Худайкулова Г.К.нинг маърузаларини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Улар “Ўзбекистонда болаларда COVID-19нинг клиник ва эпидемиологик ҳусусиятлари» мавзуси билан чиқдилар. Маъруза жуда қизиқарли бўлиб, ушбу муаммонинг энг оғриқли томонларини ёритиб берди.

 

 

1-бўлимда кафедрамиз ассистенти, т.ф.н. Имамова И.А. “COVID-19да глюкокортикостероидлардан фойдаланиш” мавзусида тақдимот қилдилар. Унда улар ўзларининг COVID-19ни даволаш бўйича илмий ишларини тасвирлаб бердилар.

Конференция жуда самарали ва катта ҳажмда ўтди. Биз чет эллик олимлардан катта миннатдорчилик олдик ва бир-биримизга илмий соҳада кейинги муваффақиятлар тилаб хайрлашдик.

 

 

ТТА Конференция дастури 20.05.2021