“Юқумли ва болалар юқумли касалликлари” кафедраси ҳурматли фахрийларни ва бутун Ўзбекистон аҳолисини Хотира ва қадрлаш куни билан самимий муборакбод этади!
Ушбу муҳим сана – халқимиз урушида ҳалок бўлган юз минглаб ватандошларимизнинг хотирасини улуғлайдиган, беқиёс эҳтиром кўрсатадиган ва ҳали ҳам тинчлик йўлида улкан ҳисса қўшаётган тирик фахрийларимизга муносиб хурмат қўрсатадиган яхши анъана, тинчлик ва Ватан равнақидир.
Биз барча фахрийларимизга узоқ йиллар соғлик ва осойишталик тилаймиз. Сизни доимо муҳаббат, яқинларингизнинг ҳурмати ва ғамҳўрлиги ўраб турсин. Ҳаётнинг ҳар бир дақиқаси сизга қувонч, осойишталик ва бахт ато этсин!