Бутунжахон ОИТСга қарши кураш куни – БМТнинг ҳалқаро куни бўлиб, 1 декабр санаси этиб белгиланган. Биринчи марта бу сана 1988 йили эълон қилинган. Бу санада ОИТС билан оғриганларни қўллаб-қувватлаш, хасталик аломатлари, ундан сақланиш бўйича огоҳликни ошириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсад қилинади.