4 сентябрь куни ТТА Юқумли ва болалар юқумли касалликлар кафедрасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган “Мустақиллик дарси” бўлиб ўтди.

Тадбирни кафедра мудири профессор Л.Н.Туйчиев кириш сўзи билан очиб берди, шундан сўнг Л.Н.Туйчиев “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” номли, ўтган йилларда Ўзбекистонда бўлиб ўтган ижобий ўзгаришларни акс эттирувчи презентацияни йиғилганларга тақдим этди.

Тадбирда барча кафедра ходимлари, кафедра магистратура талабалари ва клиник ординаторлар, даволаш факультети 5 курс талабалари, олий хамширалик иши факультети 3 курс талабалари қатнашдилар.