ХОТИРА – МУҚАДДАС, ҚАДР – АЗИЗ

Инсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Тинчлик-хотиржамлик – тараққиёт гаровидир.

Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор. Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса батамом қораланади.

9 майни Хотира ва Қадрлаш куни тарзида умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келаётганимиз замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётибди.

II жаҳон урушида Ўзбекистонимиздан 1 миллион 433 минг 230 нафар одам иштирок этди. 604 минг 52 нафар ҳамюртимиз уруш майдонларидан ногирон бўлиб қайтди, 450 мингдан ортиқ ватандошимиз эса қонли жангларда ҳалок бўлди.

Ҳамон орамизда қанчадан-қанча уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат-машаққат чекканлар бор. Ўтганларни хотирлаш, сафимизда юрганларнинг эса қадрига етиш керак.

Кафедра ходимлари Ўзбекистон халқини “Хотира ва қадрлаш куни” билан чин қалбимиз билан табриклаймиз. Урушда матонат ва жасорат кўрсатган уруш ветеранларини байрам билан қутлаймиз. Фронт ортида кунни тунга, тунни кунга улаб мехнат қилган юртдошларимизга ҳам миннатдорчилик билдирамиз. Мусаффо осмонимиз, тинч ҳаётимиз ва ёруғ келажагимиз учун сиз Азизларга каттадан катта раҳмат! Чексиз ҳурмат ва эҳтиром ила кафедра ходимлари.