Бугун 9.02.2019й. куни кафедрамиз ассистентлари Анваров Ж.А. ва Максудова З.С. даволаш факультетининг 5- ва 6-курс талабаларига “Алишер Навоий – маънавиятимиз қуёши” мавзусида маънавият соати ўтказдилар.
Алишер Навоий ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси, XV аср ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшган улуғ сиймодур. Улуғ донишманд, мутафаккир, давлат арбоби, шеърият мулкининг султони Низомиддин Мир Алишер Навоийнинг таваллуд куни бизнинг диёримизда, ҳусусан кафедрамизда мунтазам ёдга олинади. Маънавият соатида талабалар А.Навоийнинг ҳаёти ва ижоди, унинг бетакрор, бой адабий мероси билан танишдилар.
Мавзу баёнида А.Навоий асарлари жадвали, ҳикматли сўзларидан намуналар келтирилди. Устозлар томонидан “Кластер”, “Ақлий ҳужум”, “Тест” усулларидан фойдаланилди ва бу яхши самара берди. Маънавият соати талабаларда катта қизиқиш уйғотди.