Биз «Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси» сизларни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклаймиз! Сизга сиҳат-саломатлик, илҳом ва ишларингизда муваффақиятлар, оилаларингизга тинчлик, ҳамжиҳатлик ва фаровонлик тилаймиз! Ҳар кунингиз қувонч ва янги ютуқларга тўлсин ва сизнинг ҳайрли ишларингиз Ватанимиз шон-шарафини янада оширишига тилакдошмиз!
Биз бахтли одамлармиз, чунки 30 йилдан буён биз озод ва мустақил мамлакатда яшаяпмиз, буюк аждодларимизнинг ишлари билан улуғланганмиз, улар кўп асрлар мобайнида фаровон мустақил демократик давлатни орзу қилган. Бугун биз уларнинг ишини давом эттирмоқдамиз ва бизнинг бурчимиз – мамлакат тарихи ва мустақиллигини асраб-авайлаш, хаммамиз фаровон яшашимиз ва ишлашимиз қизиқарли булган ривожланган давлат қурилишида фаол иштирок этиш. Бир-биримизни ҳурмат килиш, хар қандай қийинчиликларни биргаликда енгиш – муваффақиятга эришиш учун жуда муҳим.
Бизга миллий ўзига хослик, шон-шараф ва ғурур, миллий тақдиримиз, урф-одат ва анъаналаримиз билан фахрланиш ҳуқуқини қайтарган Мустақиллик куни тарихда абадий қолади ва олтин ҳарфлар билан Ватанимиз йилномаларида ёзилади.
Сизга ва оилаларингизга тинчлик, илиқлик, фаровонлик ва осойишталик тилаймиз.
Байрамингиз билан табриклаймиз!