Талабалар илмий жамияти (ТИЖ) “ТТА йил талабаси 2021” танловининг 2-босқичи ўтказилди. Бу босқич 8 тармоққа тақсимланган бўлиб, 6-тармоқда бизни кафедрадан доц. Ташпулатова Ш.А. рахбарлиги остида Тиббий-педагогика факультетининг 505 гуруҳ талабаси Нутфуллаев Исломжон “Хомиладорларда гепатит “D” ни триместрларга боғлик равишда кечиши” мавзуси билан иштирок этди.
Анжуман ТТА 9-бино маърузалар залида ўтказилди. Унда Ички касалликлар пропедевтикаси, 2-ва 3-сон Ички касалликлар, Факультет ва Госпитал терапия кафедраларидан устозлар, иштирокчилар ва қизиқувчи тингловчилар қатнашдилар.
Талаба Нутфуллаев Исломжон танлаган йўналишида олиб борган илмий тадқиқот ишларини юқори малакада, чиройли слайдлар кўринишида тақдим этди. Унга қизиқувчилар ва устозлар томонидан бир қатор саволлар бўлди ва барча саволларга далилларга асосланган ҳалда атрофлича жавоб берди.
Анжуман жуда қизиқарли ва мазмунли ўтди. Талабалар ва шу қаторда бизни талаба Нутфуллаев Исломжон ҳам совринли ўринни эгаллаб сертификат ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.