Бугун Қорақалпоғистон Республикасида Халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Эпидемиологик ҳолатга кўра семинар ZOOM дастури орқали масофавий ўтказилди. Унда кафедрамиз профессори Ахмедова М.Д. “COVID-19да ёндош касалликлар” мавзусида чиқиш қилдилар. Маъруза ҳозирги кундаги долзарб мавзуга қаратилган бўлиб, тингловчилар томонидан жуда кучли қизиқиш билан кутиб олинди.