Бугун кафедрамиз аёллари ассистент Максудова З.С. бошчилигида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талаба қизлари билан “Ботулизм касаллигини олдини олиш” мавзусида давра суҳбати олиб бордилар. Тадбирда З.С.Максудова “Ботулизм” касаллиги ҳақида тузилган саволномаларни талаба қизларга тарқатди. Суровнома натижалари тайёр бўлгунга қадар З.С.Максудова сўзга чиқиб мавзуга оид маълумот бердилар. Давра суҳбатида устозлар ўзлари билан олиб келган “Ботулизм” касаллиги белгилари, унинг асоратлари ва касалликни олдини олишга оид слайдларни намойиш қилдилар.

Суҳбатда талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга шифокорлар томонидан керакли жавобларни олдилар. Қизғин ва баҳс мунозарали бўлган давра суҳбатини мазмунли ташкил қилинганлиги ва таассурот бой бўлганлиги учун талаба қизлар шифокорларга ўзларининг миннатдорчилигини изҳор этиб, Тошкент ислом институти ректори томонидан З.С.Максудовага берилган “ТАШАККУРНОМАНИ” тақдим қилдилар.