Бугун ТТА 31 нафар ҳодимлари, шу жумладан кафедрамиз ассистентлари Бобожонов Ш.Ж. ва Назиров Ш.А.лар Жиззах вилояти сафаридан қайтдилар.
Улар Жиззих вилояти ССВ сўровномасига кўра, Жиззах вилоят Юқумли касалликлар шифохонасида фаолият олиб бордилар. У ерда карантинга олинган беморларни кўриб, Жиззаҳ юқумли касалликлар шифокорлари билан ўзаро фикр алмашган ҳолда беморларни даволаш ишларида қатнашдилар.