2020 йилнинг 31 январь куни Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедрасида “Юқумли касалликлар” ва “Болалар юқумли касалликлар” магистратура мутахассиликлари бўйича тахсил олаётган битирувчи 3 курс магистр талабаларининг магистрлик диссертациясининг кафедра мухокамаси бўлиб ўтди.
Йиғилишни кафедра мудири т.ф.д., профессор Л.Н.Туйчиев олиб борди. Йиғилишда кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари, 1 ва 2 курс магистр талабалар қатнашдилар.
“Юқумли касалликлар” йўналишидан жами 6 нафар магистр талабалар: Абдулхаков Санжар, Ўринов Элдор, Сапарова Дилфуза, Ғайбуллаев Санжар, Саидова Ситора, Қодирова (Ибрагимова) Дилфуза, “Болалар юқумли касалликлари” йўналишидан жами 3 нафар магистр талабалар: Каримов Дониёр, Динмухаммедов Нурлан, Эрматов Ботир. Барча магистрлар 15 дақиқадан ўз магистрлик диссертациясининг асосий натижаларини йиғилиш қатнашчиларига тақдим этдилар. Қатнашчилар томонидан берилган саволларга жавоб бердилар, илмий иш юзасидан билдирилган камчиликлар ва таклифлар қабул қилинди. Магистрлик диссертациялари кафедралараро химояга тавсия этилди.