2020 йил 25 январь куни Тошкент тиббиёт академиясининг ректори, Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси мудири т.ф.д., профессор Л.Н.Туйчиев кафедрада тахсил олаётган тиббий педагогика факультетининг 5 курс талабалари билан учрашди. Бу сафарги учрашувнинг асосий мавзуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бўлди. Учрашув давомида ректор Л.Н.Туйчиев олий таълим тизими, соғлиқни сақлаш тизими, илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш соҳалари бўйича президентимиз олдинга сурган ғояларни талабаларга яна бир бор тушунтириб ўтдилар. Шунингдек учрашув давомида талабаларни қизиқтирган бошқа масалалар хам кўтарилди.