2020 йил 21 январ куни “Юқумли касалликлар” магистратра йўналиши 1, 2, 3 – курс талабалари иштирокида қўшма семинар бўлиб ўтди. Семинар мавзуси “Висцерал лейшманиоз” деб номланиб, мавзу бўйича тақдимотни 3 курс магистр талабаси Ғайбуллаев Фазлиддин тайёрлади ва ўтказди. Семинарда кафедра профессори Ахмедова М.Д., магистратура программа директори Каримова М.Т., 1 курс модератори доцент Таджиева Н.У., 3 курс модератори Анваров Ж.А. қатнашдилар. Семинар давомида висцерал лейшманиоз мавзуси бўйича видеофильмлар намойиш этилди.