2020 йил 18 январ куни “Юқумли касалликлар” магистратра йўналиши 1, 2, 3 – курс талабалари иштирокида қўшма семинар бўлиб ўтди. Семинар мавзуси “Вакцинация” деб номланиб, мавзу бўйича тақдимотни 2 курс магистр талабаси Абдулхаликова Ирода тайёрлади ва ўтказди. Семинарда кафедра профессори Ахмедова М.Д., магистратура программа директори Каримова М.Т., 1 курс модератори доцент Таджиева Н.У., 3 курс модератори Анваров Ж.А., кафедра ассистенти Назиров Ш.А. қатнашдилар. Семинар давомида вакцинация бўйича видеофильмлар намойиш этилди.