2019 йил 3 декабр куни Тошкент Тиббиёт Академиясининг 3-талабалар турар жойида юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси хамда микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси ходимлари “1-декабрь – ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан деканат ходимлари билан хамкорликда тадбир ўтказдилар

Тадбирда иштирок этдилар: Магистратура бўлими бошлиғи А.А.Имамов, Магистратура бўлими маънавият ишларига маъсул 3-ТТЖ тарбиячи педагоги П.Н.Файзибоев, Микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси мудири т.ф.д., проф Нурузова З.А., асс. Джураева З.Б., юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси ассистенти Анваров Ж.А., ТКР: С.А.Саидова ва 65 нафар магистр талабалари.

Магистратура бўлими бошлиғи А.А.Имамов тадбирнинг ўтказилиш тартиби тўғрисида қисқача айтиб ўтди ва сўзни Микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси мудири т.ф.д., проф. З.А.Нурузова берди.

Микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси мудири т.ф.д., проф. З.А.Нурузова ОИВ инфекцияси хозирги кундаги долзарб муаммолардан бири эканлигини, касаллик келиб чиқиши бўйича бир неча фаразлар мавжудлигини айтди. Шунингдек, касаллик қўзғатувчиси ОИВ вируси жуда хам мутаген вирус эканлиги, унинг репликацияси давомида миллиардлаб янги вируслар хосил бўлиши хақида йиғилган магистрларга тушунтирди. Вирус ультраструктураси ва репликацияси бўйича видеролик намойиш этилди.

Шундан сўнг Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси ассистенти Ж.А.Анваров ОИВ инфекциясининг асосий клиник белгилари, хозирги кунда қўлланилаётган классификация бўйича касаллик симптомлари ҳақида маълумотлар берди. Ундан ташқари ОИВ инфекциясининг диагностикаси ва мулоқотдан кейинги профилактика тўғрисида маълумот берди. Мулоқотдан кейинги профилактика бўйича видеоролик намойиши ўтказилди.

Тадбир давомида магистр талабалар билан интерфаол ўйинлардан “Саволлар викторинаси” ўтказилди. Саволларга тўғри жавоб берган магистр талабаларга совғалар тақдим этилди. Берилган маълумотлардан кейин магистр талабалар томонидан саволлар берилди. Савол-жавоб ҳам қизғин давом этди.

Тадбир сўнггида Магистратура бўлими маънавият ишларига маъсул 3-ТТЖ тарбиячи педагоги П.Н.Файзибоев сўзга чиқиб бугунги тадбирни ташкиллаштирганларга ва тадбир мехмонларига чуқур миннатдорчилик билдириб тадбирга якун ясади.