Тиббиёт ходимларининг шарафли ва масъулиятли меҳнатини эъзозлаш, самарали фаолият юритиши учун зарур имкониятлар яратиш доимий эътиборда. Юртимизда ҳар йили ноябр ойининг иккинчи якшанбаси шифокорларнинг касб байрами сифатида нишонланади. Ушбу байрам муносабати билан Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси ходимлари барча тиббиёт ходимларини ушбу байрам билан табриклайдилар. Уларнинг шарафли ва маъсулиятли ишларида улкан омадлар тилаб қоладилар.