8-9 апрел кунлари Бухоро шахрида “ЮҚУМЛИ ВА ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ТАШХИСИ, ДАВОСИ ВА ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ” номли йирик халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Конференция Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро Давлат Тиббиёт Институти, Тошкент тиббиёт академияси ва Юқумли касалликлар бўйича Евро-Осиё жамияти хамкорлигида ташкиллаштирилди.
Конференция Бухоро вилояти «Ёшлар марказининг» катта анжуманлар залида бўлиб ўтди. Конференцияда Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Исроил, АҚШ, Булорусь ва Жанубий Кореядан мехмонлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.
Ушбу конференцияда ТТА юқумли ва болалар касалликлари кафедрасидан профессор М.Д.Ахмедова, доцентлар Н.У.Таджиева, А.Б.Абидов, катта ўқитувчи Ш.А.Ташпулатова, ассистентлар Ш.Ж.Бобожонов, Ж.А.Анваров, Г.Ю.Султанова, Ш.А.Назировлар иштирок этдилар.