Бугун 23.02.2019й. куни кафедрамиз доценти Абидов Акром Бўриевич ЭМЮКИТИ клиникаси шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларига “Ўта ҳавфли инфекциялар: Куйдирги” мавзусида маъруза ўқидилар. Унда куйдиргининг юқиш йўллари, клиникаси ва асоратлари мисоллар билан кўрсатиб ўтилди. Маъруза ёрқин презентациялар билан ўтказилди. Тингловчилар ушбу касалликдан ўзларини эҳтиёт қилиш чора-тадбирлари ҳақидаги ва шу каби бошқа саволларига тўлақонли жавоб олдилар. Маъруза тингловчиларда жуда кучли қизиқиш уйғотди.