28.11.2018 й. куни кафедрамиз доценти Рахматуллаева Ш.Б., ассистентлар Имамова И.А. ва Максудова З.С. академик Даминов Т.О. бошчилигида Тошкент вилояти Янги йўл туманидаги 20-сонли ўрта таълим мактабида “ОИВ-инфекцияси: профилактик чора-тадбирлар” мавзусида давра сухбати ўтказдилар. Давра суҳбатида мактаб бошқарув ходимлари, мураббий ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари ва 70 нафар юқори синф ўқувчилари қатнашдилар.

Сухбатни академик Даминов Т.О. бошлаб бердилар. Улар ўзлари ва шогирдлари ҳақида қисқача таништиришдан сўнг ВИЧ-инфекцияси ҳақида, унинг қанчалик тарқалганлиги ҳақида сўзлаб бердилар. Мавзуни доцент ва ассистентлар савол-жавоб тарзида давом эттирдилар.

Давра сухбати жуда қизиқарли ўтди ва қатнашчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.