19.11.2018й. куни кафедрамизга Иркутск Давлат Тиббиёт Университети профессори Аитов Курбан Аитович ташриф бурди. Ташриф вақтида профессор “Юқумли касалликларнинг долзарб муаммолари” мавзусида маъруза ўқидилар. Маъруза ЭМЮКИТИ клиникаси катта мажлислар залида бўлиб ўтди. Маърузада клиниканинг етакчи илмий ҳодимлари, шифокорлари, ТТА 5-курс даволаш факультети талабалари, ТТА ва ТашПМИ кафедраларининг профессор-ўқитувчилар таркиби қатнашдилар.
Маърузани ТТА ректори, профессор Туйчиев Л.Н. очиб бердилар. Улар Иркустк Давлат Тиббиёт олийгоҳи профессорини талабаларга таништириб, уларга илиқ ва самимий тилакларни билдирган ҳолда профессор Аитов К.А.га сўз бердилар. Профессор Аитов К.А. дастлаб ўзини талабаларга таништирар экан, энг аввало Ўзбекистон унинг киндик қони тўкилган Она Ватани эканлигини эслатиб ўтдилар.
Профессор Аитов К.А. маърузаси асосан дунёвий аҳамиятга эга бўлган Геморрагик иситмаларга бағишланди. Профессор касаллик манбаи, унинг кечиш механизмларини ўзининг шахсий амалиётида кузатилган беморлар сурати туширилган ранг-баранг слайдларда яққол баён қилди.
Маъруза сўнгида талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоб олдилар ва Иркутск профессори, унинг ҳаёт йўли талабаларда катта таассурот қолдирди.