19.11.2018й. куни кафедрамиз мудири, профессор Туйчиев Л.Н. тематик бемор иштирокида 5-курс даволаш факультети талабаларига “Энтерал вирусли гепатитлар” мавзусида маъруза ўқидилар. Маърузада нафақат талабалар, балки ЭМЮКИТИ клиникасининг барча қизиқувчи шифокорлари ҳамда эркин тингловчилар ва кафедра профессор-ўқитувчи таркиби қатнашдилар. Ушбу маъруза янгича инновацион услубда, талабалар билан савол-жавоб тарзида ҳамда тематик бемор иштирокида олиб борилди. Дастлаб профессор Туйчиев Л.Н. Вирусли гепатитлар ҳақида умумий тушунча бердилар. Сўнг Вирусли гепатит А касаллигини долзарблиги, унинг кечиш механизмлари ҳақидаги маълумотларни ёрқин слайдларда кўрсатдилар.
Маъруза давомида залга Вирусли гепатит А билан оғриган 8 ёшли бемор таклиф қилинди. Презентацияда келтирилган назарий билимлар бемор мисолида талабаларга янада яққол тушунтириб берилди. Маъруза вақтида бемор онаси ва ҳусусан бемор билан савол-жавоб ўтказилиб унинг барча шикоят ва касаллик анамнези йиғилди. Сўнг ушбу касаллик клиникасида кузатиладиган симптомлар беморда кўрсатиб берилди.
Бундай услубда ўтказилган маъруза талабаларда кучли қизиқиш ва кўплаб саволлар уйғотди. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга кенг кўламли жавоб олдилар ва ўйлаймизки ушбу бемор мисолида Вирусли гепатит А касаллиги талабалар онгида узоқ муддат мухрланиб қолади.