27.09.2018й. куни кафедрамиз ассистенти Анваров Жахонгир Абраловичнинг “Тери лейшманиозининг таркалганлиги, клиникаси ва патогенетик даволашни оптималлаштириш” PhD диссертациясининг мавзуси Илмий Техник Кенгашда тасдиқланди. Кенгашда кафедра мудири профессор Туйчиев Л.Н., ЎзР ССВнинг ЭМЮКИТИ директори Атабеков Н.С., илмий рахбари профессор Ахмедова М.Д., клиника илмий ҳодимлари ва шифокорлари ҳамда кафедра профессор-ўқитувчи таркиби қатнашдилар. Кенгаш ЭМЮКИТИ мажлислар залида бўлиб ўтди. Мавзуни баён этиш вақтида кўплаб саволлар туғилди, аммо Анваров Ж.А. ушбу саволларнинг барчасига фақатгина аниқ ва тўлиқ жавоб берибгина қолмай, танланган йўналишдаги билимларини чуқурлиги, кенглиги ва бажариладиган илмий ишнинг нақадар долзарблигини ҳам кенг қамровли ёритиб берди. Илмий ишда келтириладиган натижалар далилларга асосланган бўлиб, бу Анваров Ж.А.нинг устози, профессор Ахмедова М.Д. илмий рахбарлиги остидаги узоқ илмий изланишлари, меҳнати натижасини яққол ифодалайди. Биз Анваров Ж.А.га келгусида улкан зафарлар тилаб коламиз.