Ўзбекистон ёшлар иттифоқи жисмонан соғлом, маънан етук ва интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган ёш авлодни шакллантириш, ёшларни ташқи таҳдидлар ва “оммавий маданият”нинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш, ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳар томонлама кЎмаклашиш ва шарт-шароитларни яратиш мақсадида жисмоний шахслар томонидан иттифоқ ташкилий-ҳуқуқий шаклида тузилган, Ўзбекистон ёшларини бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилотидир.
Иттифоқнинг асосий мақсади ёшларни мамлакатда амалга оширилаётган демократик, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари қаторига кириши жараёнларига жалб қилиш ҳамда ёш авлоднинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш, йигит-қизларнинг маънавий ва касбий савиясини юксалтириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рЎёбга чиқаришга кЎмаклашишдан иборат.
Иттифоқнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
– баркамол, мустақил фикрлайдиган, ўзининг ҳаётий позицияси ва қатъий эътиқодига эга, жамият ҳаётида муносиб ўрин эгаллаш, мамлакатни ислоҳ қилиш, янгилаш жараёнларида ҳал қилувчи куч ва таянч бўлишга қодир ёшларни шакллантириш, уларнинг сиёсий маданияти, ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий онгини юксалтириш;
– ёшларни, хусусан уюшмаган ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан ва ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда тарихий хотира, миллий ғурур ва ўзликни англаш, рўй бераётган воқеаларга дахлдорлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини шакллантириш;
– ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг замонавий касбларни эгаллашга бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш;
– истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рЎёбга чиқаришлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда илмий фаолиятга жалб қилиш;
– ёшлар, хусусан уюшмаган ёшлар Ўртасида соғлом турмуш тарзи, экологик маданиятни шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб қилиш;
– ёшларни, хусусан уюшмаган ёшларни диний-экстремистик ва бошқа бузғунчи ташкилотлар таъсиридан, четдан “оммавий маданият” ниқоби остида кириб келаётган салбий таъсир ва таҳдидлардан асраш, ёшлар Ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни профилактика қилиш ва олдини олишга кЎмаклашиш ва бошқалар.
Иттифоққаюридик ва жисмоний шахслар Уставда белгиланган тартибга асосан аъзо бЎлиш мумкин. Йа`ни, Иттифоқнинг мақсадини қЎллаб-қувватлаш истагини билдирган,14 ёшга тЎлган ва 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида мунтазам яшаб келаётган фуқаролиги бЎлмаган жисмоний шахслар Иттифоқнинг аъзоси бЎлиши мумкин.
Шу билан бирга ёшлар соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар соҳасига оид корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳамда таъсис ҳужжатлари Иттифоқнинг Устав мақсадлари, вазифалари ва дастурий ҳужжатларига зид бЎлмаган бошқа юридик шахслар ҳам Иттифоққа аъзо бЎлиши мумкин.
Иттифоқнинг раҳбар органларига қуйидагилар киради:
– Қурултой;
– Марказий Кенгаш;
– Марказий Кенгаш Ижроия қЎмитаси;
– Марказий назорат-тафтиш комиссияси.
Иттифоқнинг тузилмасига қуйидагилар киради:
– Иттифоқнинг Марказий аппарати;
– Иттифоқнинг ҳудудий тузилмалари;
– Иттифоқнинг маҳаллий тузилмалари;
– Иттифоқнинг бошланғич ташкилотлари;
– Иттифоқнинг тЎлиқ муассислигидаги ёки қошидаги корхона, ташкилот ва муассасалар, шу жумладан оммавий ахборот воситалари.
Шунингдек, Иттифоқ ва унинг алоҳида бЎлинмалари қошида тегишли равишда болалар ё‘налиши бЎйича фаолият олиб борувчи “Камалак” шỡўбалари ташкил қилинади. Улар Иттифоқ ва унинг алоҳида бЎлинмаларининг шЎъбаси ҳисобланади.