2018 йилнинг 12 февраль куни Тошкент тиббиёт академияси Юқумли ва болалар юқумли касалликлар кафедрасида ЭМЮКИТИ катта маърузалар залида Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан талабалар ва магистрантлар учун тадбир ўтказилди. Тадбирда ТТА Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси ходимлари, магистратура талабалари, тахсил олаётган барча факультет талабалари иштирок этдилар.
Кафедрада маънавият ва маърифат ишлари бўйича масъул асс. Мақсудова Зулфия Санатовна тадбирни кириш сўзи билан очиб берди. Мустақиллик туфайли ўтиб кетган аждодларимиз ёдга олинаётгани, уларни яратган бой маданий мероси чуқур ўрганилаётгани такидлади. Хусусан, бутун дунё тан олган, буюк аждодимиз Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги бутун Республикамизда кенг нишонланаётганлиги, унинг серқирра ижодкор эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг кафедра ассистенти Анваров Ж.А. Алишер Навоий ҳайти ва ижоди тўғрисида тадбир қатнашчиларига маълумот берди, унинг ёзган асарлари, девонлари ва энг машхур яратган асари “Хамса” бешлиги ҳақида тадбир қатнашчиларига сўзлаб берди. Ўзбекистонда ва дунёнинг бошқа давлатларида аждодимиз бўлмиш Алишер Навоийга қўйилган ёдгорликлар фотосуръатларини намойиш этди. Презентация сўнгида Алишер Навоийнинг ғазалларидан бири қўйиб эшиттирилди.