Бугун кафедрамиз доценти, т.ф.д. Таджиева Нигора Убайдуллевна “COVID-19га қарши вакцинация долзарблиги” мавзусида очиқ маъруза ўқидилар. Маърузада кафедрамиз ходимлари, магистратура талабалари, клиник ординаторлар қатнашдилар.

Маъруза COVID-19га қарши вакцинация муаммоларига қаратилган бўлиб, унинг турлари ва афзалликлари ҳақида айтиб ўтилди. Маърузани ёрқин слайдлар билан безатилганлиги, диаграмма ва жадваллар ундаги маълумотларни тингловчилар томонидан янада чуқурроқ ўзлаштириб олинишига катта ёрдам берди.

Маъруза тингловчилар орасида кучли қизиқиш уйғотди ва қизғин савол-жавоблар билан якунланди.

Маъруза файлини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

COVID-19га қарши вакцинация долзарблиги (RU)