Бугун кафедрамизда Талабалар Илмий Жамияти (ТИЖ) бўлиб ўтди. ТИЖ М.Д. Ахмедованинг қутлов нутқи билан бошланди. У иштирокчиларни таништирди, шунингдек, маъруза вақти 7 минут, муҳокама вақти эса 3 минут ташкил қилинишини айтиб ўтдилар.

Ахмедова М.Д. юқумли касалликлар соҳасида янгиликлар ва янги билимлар жуда муҳимлигини такидлаб ўтдилар. Улар ҳар бир иштирокчига бажарган илмий ишлари бўйича намоён қилмоқчи бўлган маърузали беллашувларида омад ва зафарлар тиладилар.

Биз барча иштирокчиларни тингладик. Барча маърузалар жуда қизиқарли ва мазмунли бўлиб, тақдимотлар ёрқин, ранг-баранг, слайдларни яратишда эса энг янги технологиялардан фойдаланилган.

Илмий иш учун материаллар ва маълумотларни йиғишда, слайдлар дизайнига алоҳида эътибор берган икки талабанинг иши ва энг мухими, улар ўз ишларининг илмий янгилигини намойиш эта олишгани бошқа талабалардан ажралиб турди.

Барча талабалар сертификатлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.