Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедрасида «Юқумли касалликлар» ва «Болалар юқумли касалликлари» магистратура йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади:

Замонавий шароитда кўплаб юқумли касалликлар мавжуд бўлиб ва янги касалликлар ҳам бош кўтармоқда. Шунинг учун жамиятимизга юқумли касалликларни комплекс даволаш бўйича зарур билим-кўникмаларни эгаллаган, турли хил комбинациялар ва асоратлар билан ўтувчи юқумли касалликларни ташхислаб даволай оладиган инфекционист шифокорларига бўлган юқори эҳтиёж бу даражадаги мутахассисларнинг қийматини янада оширади.

Бундан ташқари, юқумли касалликлар бўйича мутахассис магистрлар юқори малакали мутахассислар сифатида нафақат терапевтик ва профилактик ишларни, балки соғлиқни сақлаш соҳасида маъмурий ва бошқарув, тиббий-ижтимоий ва ташкилий-услубий ишларни амалга ошириш имкониятига эга бўлади.

Юқорида қайд этилганидек, юқумли касалликлар шифокори замонавий шароитда тўлиқ талабга жавоб бериши керак.

Ўқув дастурига кўра, «Юқумли касалликлар» ва «Болалар юқадиган касалликлар» мутахассисликлари бўйича магистратура 3 йиллик тўлиқ кундузги ўқиш муддатини ташкил этади.