Фан дастури Юкумли касалликлар кафедраси.

Олий таълимнинг Давлат таълим стандартига кўра «Педагогика» ва «Соғлиқни сақлаш» таълим соҳаларида ўқитиладиган юқумли ва болалар юқумли касалликлар фани инсон фаолиятини ўрганишга таалуқли бўлган янги илмий билимлар, услуб ва усуллар орқали аҳоли соғлиғини сақлаш, бошқа соматик касалликлардан фарқли ўлароқ, микроблар таъсири натижасида келиб чиққан касаллик бемордан атрофдаги соғлом одамларга ҳам тарқалиши мумкин бўлган юқумли касалликларга қарши курашиш, юқумли касалликларнинг этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, ташҳисоти, давоси, профилактикаси ва реабилитатсиясини кенг қамровда ўргатади ҳамда бўлғуси умумий амалиёт врачларида клиник фикрлаш, касаллик ва унинг белгиларини асослаш учун замин яратиб беради.

Юқумли ва болалар юқумли касалликлар кафедрасида қуйидаги факултет талабалари “Юқумли касалликлар” фанидан теҳсил оладилар:

Фаннинг мақсад ва вазифалари

  • Юқумли касалликларнинг асосий назарий ва клиник аспектлари бўйича УАШ, шунингдек тиббиёт коллежлари учун ўқитувчилар тайёрлаш.
  • Юқумли касалликлар бўйича асосий назарий билимларни ўзлаштириш.
  • Юқумли касалликлар бўйича асосий Амалий кўникмаларни ўзлаштириш.
  • Талабаларини юқумли касалликлар фанидан ўқитиш учун қўлланаиладиган асосий принтсипларни ўзлаштириш.

Фан бўйича талабаларнинг малакасига қўйиладиган талаблар

  • Энг кўп таркалган юкумли касалликларнинг этиоллогияси, эпидемиологияси, патогенези, патологик анатомияси, клиникаси ва лаборатор диагностика принтсиплари.
  • Юқумли касалликларни даволаш ва профилактика асослари (умумий, шахсий, махсус).
  • Бемор шикоятлари, эпидемиологик ва клиник анамнез йигиш.
  • Аъзо ва тизимлар бўйича беморни клиник текшириш.
  • Дастлабки ташҳис шаклланиши учун таянс симптомларини ажратган ҳолда асосий анамнез маълумотларни аниқлаш ва бемолрни клиник текшириш.
  • Беморни лаборатор текшириш натижаларини таҳлил қилиш.
  • Клиник ташҳисни шакллантириш.
  • Даволаш тактикасини белгилаш.

Дав. фак. 5 курс КТП 2017-18й

Дав. фак. 6 курс КТП 2017-18

Мед. пед. 5 курс КТП 2017-18 й

Мед. пед. 6 курс КТП 2017-18 й

ОМХ 3 курс КТП 2017-2018

Тиб. проф. 5 курс КТП 2017-18